Жамият | 22:03 / 16.07.2026
749
1 дақиқада ўқилади

Жазирама сабаб поездлар тезлигига чеклов қўйилади

Жазирама иссиқ сабаб айрим йўналишларда поездлар ҳаракат тезлигига вақтинчалик чеклов жорий этилади.

Фото: Темирйўлэкспресс

“Темирйўлэкспресс” АЖ хабарига кўра, мазкур чоралар йўловчилар ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, темир йўл инфратузилмасининг барқарор ва ишончли ишлашини сақлаш мақсадида кўрилмоқда. Шу сабабли айрим поездлар ҳаракат жадвалида белгиланган вақтдан кечроқ манзилга етиб бориши мумкин.

Хабарда қайси йўналишларда чеклов жорий қилинишига аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 13 июлдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида ғайритабиий ўта иссиқ об-ҳаво шароити кузатилмоқда, у 20 июлгача давом этиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 43-45 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 46-48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид