Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиши тугалланмаган уйларга кўчириш ҳолатларига чек қўйилади
Ўзбекистонда қурилиши тугалланмаган ва белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинмаган кўп квартирали уйларга фуқароларни кўчириш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қонунчилик кучайтирилмоқда. Бунинг учун масъул шахсларга жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.
Қонунчилик палатаси мажлисида мазкур масалага оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатда шаҳарсозлик соҳасини такомиллаштириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлса-да, айрим ҳолларда қурилиши тугалланмаган ҳамда расман фойдаланишга топширилмаган кўп квартирали уйларга фуқароларнинг ноқонуний кўчиб киришига йўл қўйилмоқда.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бундай ҳолатлар аҳоли хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдириши мумкин. Шу боис соҳада фаолият юритаётган субъектлар масъулиятини ошириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмларни кучайтириш зарур.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, Жиноят кодексига кўп квартирали уйлар қурилиши учун масъул шахслар ёки мансабдор шахслар томонидан фойдаланишга қабул қилинмаган уйларга фуқароларнинг кўчиб киришига йўл қўйганлик учун тўғридан тўғри жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, Шаҳарсозлик кодексига буюртмачилар ва пудратчилар зиммасига белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинмаган кўп квартирали уйларга фуқароларнинг кўчиб киришига йўл қўймаслик чораларини кўриш мажбуриятини юкловчи нормалар киритилиши назарда тутилган.
Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳасининг долзарблиги ва аҳамиятини таъкидлаб, уни янада такомиллаштириш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар билдирди. Якунда қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Мавзуга оид
09:05 / 06.06.2026
Қурилиш соҳасида сунъий интеллект жорий этилади
09:56 / 05.06.2026
Қурилишга рухсат олиш жараёни соддалаштирилади
08:01 / 21.04.2026
Қурилиши ярим йўлда қолган энг машҳур меъморий лойиҳалар
16:04 / 27.02.2026