Ўзбекистон | 13:23
1304
1 дақиқада ўқилади

Жиззахдаги мактабнинг том қисми ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги мактаблардан бирида ёнғин чиққани ҳақида видео тарқалди. Видеода муассаса биносининг том қисми аланга ичида қолганини кўриш мумкин.

Фото: Видеодан кадр

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса 17 июл куни соат 08:24 да Ғаллаорол тумани “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган мактабда содир бўлган.

Қайд этилишича, мактабнинг том қисми ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушгач, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб борган ва ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилган.

Ёнғин пайтида мактабнинг 450 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Исомиддин Пулатов
Тайёрлаган Исомиддин Пулатов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид