7 Декабрь

2022 йил ноябрь ойида республика бўйича 83 197 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. 

6 Декабрь

Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими, сенатор Улуғбек Файзиев бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик билан ҳам шуғулланаётгани рад этилди. “Zarafshan Golden Group” МЧЖ эса ҳозирги кунда кўпроқ ишлаб чиқаришга эътибор қаратилаётгани сабабли маҳаллий кенгаш қарори билан уларга берилган қурилиш ишлари рад этилганини маълум қилди.

5 Декабрь

Тошкент автовокзали эълон қилган расмий эълон ўчириб ташланди. Транспорт вазирлиги шаҳарлараро автобуслар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилаётгани, об-ҳаво ноқулайликлари туфайли автобуслар ҳаракати тўхтаб қолмаслиги учун барча чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

Кучли қор сабаб йўллар музлагани учун 5 декабрдан Тошкент автовакзалидан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобуслар ҳаракати тўхтатилди. Бу ҳақда “Тошкент” автовакзали хабар берди.

Давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши қонунчиликда тақиқланган бўлса-да, Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими, сенатор Улуғбек Файзиев қатор МЧЖлар раҳбари сифатида қолмоқда. Бундан ташқари Файзиев ҳокимлик қилаётган тумандаги айрим қурилиш ишлари унинг таъсисчилигидаги МЧЖга берилган.

4 Декабрь

Навоий вилоятининг шимолидаги «Оқбайтал» кузатув станциясида 20 даража совуқ қайд этилди.

2 Декабрь

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ўсиши давом этмоқда.

1 Декабрь

Ғозғон шаҳар прокурорининг хизмат машинаси қарама-қарши йўлдан келаётган машина билан тўқнашиб кетган. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

29 Ноябрь

2022 йил 10 ойида қайси ҳудуд ташқи савдо айланмаси юқори бўлгани тўғрисида маълумот берилди.

28 Ноябрь

Портлаш кон массасини қазиб олиш жараёнида содир бўлган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

27 Ноябрь

Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани Қизилқум чўли ҳудудидан қозоғистонлик наркокурьерлар томонидан хуфиёна тарзда кўмиб кетилган 12 минг дона “Трамадол” таблеткаси аниқланган.

25 Ноябрь

Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, “Зарафшон ойна” корхонасини ишга туширди.

Кўпроқ янгилик
Top