Ижтимоий тармоқларда Ғозғон шаҳар прокурори иштирокида ЙТҲ содир бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, Ғозғон шаҳар прокуратураси ҳайдовчиси Н.Ж. бошқарувидаги Laсetti машинаси Навбаҳор тумани Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудудида, йўлнинг кескин бурилиш жойида қарама-қарши йўналишдан келаётган, фуқаро М.О. бошқарувидаги Laсetti билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатида фуқаро М.О. ҳамда Ғозғон шаҳар прокуратураси ҳайдовчиси Н.Ж. тан-жароҳати олган. Машина ҳайдовчиси ёнида бўлган Ғозғон шаҳар прокурори Б.Исоқов тан-жароҳати олмаган.

Ҳолат юзасидан Навоий вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, суд-тиббий, автотехника ва бошқа экспертизалар тайинланган.

Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиқ ўринбосари ЙТҲ содир этгани ҳақидаги хабарлар рад этилди