Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими, сенатор Улуғбек Файзиев бир нечта МЧЖ раҳбари ва таъсисчилигини сақлаб қолмоқда. Бу 2022 йил 11 октябрда кучга кирган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга зид. Мазкур қонуннинг 13-моддасида давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар киритилган. Хусусан, давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, жумладан, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга ҳақли эмас.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги қарори билан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ходимлари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган.

Улуғбек Файзиев эса ҳоким бўлиши билан бир вақтда бугунги кунда “Zarafshan Golden Group” МЧЖнинг 91,5 фоиз улушига, “Finuzsolutions” МЧЖ ҚКнинг 65 фоиз улушига, “G‘ani bobo chorvasi” фермер хўжалигининг 100 фоиз улушига, “Zarafshon Grand Invest” МЧЖнинг 75,8 фоиз улушига ва “Biznes Finance ZGG mikrokredit tashkiloti” МЧЖнинг 4,3 фоиз улушига (қолган улушларига ҳокимга алоқадор бошқа МЧЖлар) эгалик қилмоқда. 

Шунингдек, у қонунчиликка зид равишда қатор МЧЖларнинг раҳбари сифатида ҳам фаолият юритмоқда ва тадбиркорлик қиляпти. Хусусан, “G‘ani bobo chorvasi” фермер хўжалиги