29 Декабрь

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида археологик тадқиқотлар олиб борилганда палеолит даврига оид ёдгорлик топилган. Бу ҳақда Фанлар академияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

28 Декабрь

Термиз шаҳрида МЧЖга тегишли 41,3 миллион сўмни ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

27 Декабрь

Сурхондарё вилояти Денов туманида одамларнинг қўйларини ўғирлаган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

24 Декабрь

Сурхондарё вилоятида Spark машинасини сотишини айтиб фуқаронинг 3300 долларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида фермер хўжаликларига тегишли бўлган ерни сотмоқчи бўлган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Термиз шаҳрида яшовчи эркак таниш аёл билан рашк сабабли жанжаллашиб қолган ва уни пичоқлаб ўлдирган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

23 Декабрь

Бугун Ўзбекистондан Афғонистонга 63 та вагонга ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари жўнатилди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича юкларнинг асосий қисмини озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил этган.

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида машина олиб беришини айтиб фуқаронинг 48 миллион сўм пулини ўзлаштирган қашқадарёлик шахсга жиноят иши қўзғатилган.

Подполковник Шавкат Мусурмонов хизмат фаолиятида жиддий камчиликка йўл қўйгани учун ишдан олингани айтилмоқда.

Сурхондарё вилояти Термиз туманида фуқаронинг икки бош зотдор қорамолини ўғирлаган шахслар ушланган.

Сурхондарё вилоятида «Тоза ҳудуд» ДУК филиалларида ишловчи инспекторлар порнографик мазмундаги материалларни юклаб олиб, ўзларига бириктирилган терминалларга зарар етказган. Шунингдек, уяли алоқа компаниясидан қарздорликлар юзага келган. Бу ҳақда вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК филиали хабар бермоқда.

Президентнинг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Кўпроқ янгилик
Top