Жамият | 13:42 / 23.12.2021
2485
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда қорамол ўғрилари ушланди

Иллюстратив фото

Сурхондарё вилояти Термиз туманида фуқаронинг икки бош зотдор қорамолини ўғирлаган шахслар ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 9 декабр куни Термиз тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи Ф.Жонибек туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

У мурожаатида 2021 йил 9 декабр куни тунда Термиз тумани Бунёдкор маҳалласида жойлашган ўзига тегишли бўлган молхонасидан 2 бош, жами нархи 14 миллион сўмлик қорамолларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғриликни Термиз туманида яшовчи С.Санжар ва Ч.Чорша ўғирлаб кетгани аниқланиб ушланган. Улардан ашёвий далиллар олинган.

Қайд этилишича, 2021 йил 12 декабрь куни С.Санжар ва Ч.Чоршага нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид