Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда Spark машинасини сотишини айтиб фуқаронинг 3 300 долларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фото: ИИБ ахборот хизмати
Сурхондарё вилоятида Spark машинасини сотишини айтиб фуқаронинг 3300 долларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
2021 йил 28 ноябр куни Термиз тумани Айритом маҳалласида яшовчи Д.Баҳриддин туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Аризага кўра, унга таниши Музработ тумани Юртим Жамоли маҳалласида яшовчи К.Жавоҳир 2021 йил октябрда ўз бошқарувидаги МЧЖга тегишли бўлган Spark машинасини лизинг асосида олганини айтган.
Сўнг К.Жавоҳир лизингга яна 18 миллион сўм тўлаши лозимлиги учун машинани 90 миллион сўмга сотишини ва номига расмийлаштириб беришини айтиб Д.Баҳриддиндан 3 300 АҚШ долларини олиб, ўзлаштириб кетган.
Қайд этилишича, 2021 йил 13 декабр куни К.Жавоҳирга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:04 / 30.04.2026
Деновда ўлим билан тугаган зўравонлик юзасидан 4 киши қўлга олинди
16:20 / 29.04.2026
Деновда «Шакки» лақабли зўравон бир йигитни уриб ўлдиргани айтилмоқда
18:54 / 06.04.2026
Чегарадан кўп миқдордаги гиёҳванд моддалар олиб кирилишига чек қўйилди
14:24 / 14.03.2026