31 Октябрь

Ўзбекистонда ички йўналишларда авиақатновларни кўпайтириш учун Silk Avia лоукостери ташкил этиляпти. Авиакомпаниянинг қисқа масофаларга учишга мўлжалланган биринчи учта самолёти шу йил охиригача олиб келинади. Компания 3 йил ичида 12 та самолёт олиб, 54 та йўналишда ҳафтасига 216 та парвозни амалга оширишни режа қилмоқда.

Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори экани тўғрисида маълумот берилди.

29 Октябрь

“2022-2023 йилларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Республикада атмосферага зарарли ташланмаларнинг 58 фоизи (1,4 млн тонна) автотранспорт воситаларига тўғри келади. Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич – 93 фоиз (397 минг тонна). 

28 Октябрь

Октябр ҳам охирлаб қолди. Шу кунларда куз чиройидан баҳраманд бўляпмиз. Пойтахт Тошкент ҳам бу ажиб фаслнинг кишига ўзгача кайфият берувчи рангларига бурканган.

Пойтахт бош режаси муаллифлари шаҳарга трамвайни қайтармоқчи эмас. Илҳом Маҳкамов эса Тошкентда трамвай бўлмаслиги ҳақида ҳали қарор қабул қилинмаганини айтди.

Аксарият инсонлар Маркетинг хизматидан фақат маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг реализациясини амалга оширишда фойдаланилади

Аҳолисининг ўртача ёши энг катта бўлган ҳудудлар тўғрисида маълумот берилди.

26 Октябрь

“Албатта, бу борада жамоатчилик фикри ҳам эътиборга олинади. Боғ олдин аталган номи Ғафур Ғулом номидаги боғ бўлиб қолади”, деди Чилонзор ҳокимининг давлат тили масалаларига масъул маслаҳатчиси Ботир Расулов.

Тошкент метросида сумкасида бомба борлиги айтилган қизга 5 кун маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани кўпчиликда эътирозларни пайдо қилди. Фаоллар бу ҳодиса тизимнинг муаммосини кўрсатгани, дунёнинг турли давлатларида метрога киришда текширув йўқлиги ҳақида ёзишмоқда.

25 Октябрь

Чилонзор туманидаги истироҳат боғига инглизча ном берилиши мумкин. Бу ҳақдаги хабар ижтимоий тармоқларда танқидий қарши олингач, Kun.uz боғ маъмурияти билан боғланди. Маълум бўлишича, боғ эндиликда Ғафур Ғулом номидаги Dream Park ёки “Орзулар боғи” деб аталади.

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом боғида таъмирлаш ишлари тугатилиб, тест режимида фаолияти синаб кўриляпти. Бу ҳақда Чилонзор туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top