Ўзбекистон | 12:25 / 29.10.2022
6273
2 дақиқада ўқилади

Ҳукумат Шайхонтоҳур туманини ривожлантириш тўғрисида қарор қабул қилиши кутиляпти

Фото: Kun.uz

“2022-2023 йилларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагиларни ўз ичига олган 2022-2023 йилларда Шайхонтоҳур туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланади:

  • 2022-2023 йилларда Шайхонтоҳур туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;
  • 2022-2023 йилларда Шайхонтоҳур туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида амалга ошириладиган лойиҳалар манзилли рўйхати;
  • 2022-2023 йилларда Шайхонтоҳур туманида йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш ва ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар;
  • 2022-2023 йилларда Шайхонтоҳур туманида ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш чора-тадбирлари.

Қуйидагилар дастур асосий устувор йўналишлари этиб белгиланади:

  • Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали улар даромадлари ва турмуш даражасини ошириш;
  • кичик ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш бўйича қўшимча инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
  • саноат ва хизматлар кўрсатиш йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш орқали солиқ базасини кенгайтириш;
  • муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик сув, табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш даражасини ошириш;
  • ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини яхшилаш, биноларини таъмирлаш, жиҳозларини янгилаш, ҳудудларини ободонлаштириш.

Мавзуга оид