Ўзбекистон | 09:05 / 29.10.2022
9140
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда атмосферага зарарли ташланмаларнинг 93 фоизи автомобилларга тўғри келади

Республикада атмосферага зарарли ташланмаларнинг 58 фоизи (1,4 млн тонна) автотранспорт воситаларига тўғри келади. Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич – 93 фоиз (397 минг тонна). 

Фото: Kun.uz

АОКАда Давлат экология қўмитаси, «Ўзгидромет» маркази, бошқа вазирлик ва идоралар мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиши ҳолати келиб чиқиш сабаблари ва кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берилди.

Маълум қилинишича, сўнгги 100 йил давомида глобал миқёсда ҳаво ҳарорати кўтарилиши 1,2 даражани ташкил қилган бўлиб, минтақада ушбу кўрсаткич 2 даражага ошган.

Давлат экологик экспертизаси хулосаларида янги ишга туширилаётган ҳар бир объект бўйича самарадорлик даражаси 99,5 фоиздан ҳамда фаолият юритаётган объектлар бўйича самарадорлик даражаси 95,0 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш мажбурияти белгиланмоқда.

Ҳозирда янги автотранспорт воситаларининг фақатгина “Евро-4” ва ундан юқори экологик тоифаларга жавоб берадиган моделларини импорт қилиш тартиби жорий этилди.

Айни пайтда аввал фойдаланишда бўлган транспорт воситаларини импорт қилишда ҳам уларнинг экологик таъсир меъёрларини белгилаш бўйича миллий стандарт лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид