3 Июль

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида гиёҳванд модда сотаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

2 Июль

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида «Ласетти» машинаси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган. Оқибатда бир киши вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 80 сотих ерни 450 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабар бермоқда.

1 Июль

“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида фуқароларни ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

30 Июнь

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган корхонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда ҳудудий инспекциялари томонидан жорий йил 28-29 июн кунлари олиб борилган экологик назорат тадбирлари давомида, қатор туманларда бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларида сомон поялари ёқилиши натижасида жами 40та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. 

29 Июнь

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган, “Шўралисой” саноат зонасидаги янги заводлар юқори кучланишли электр энергияси етказиб берилмаётгани сабабли ишламаётган, бундан эса инвесторлар зарар кўраётганди. Kun.uz'даги танқидий мақоладан сўнг муаммо ҳал этилди.

28 Июнь

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими ИИБ биносида ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

27 Июнь

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги ўқув қуроллари сотиладиган «Солнечний» бозори яқинидаги ёғ заводида ёнғин содир бўлди.

Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган ёғ ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

24 Июнь

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида «Каптива» машинаси уриб юборган 5 ёшли бола вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top