07:46 / 30.06.2021
10988

Тошкент вилоятида қарийб 130 гектар ер майдони ёниб кетди

Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда ҳудудий инспекциялари томонидан жорий йил 28-29 июн кунлари олиб борилган экологик назорат тадбирлари давомида, қатор туманларда бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда сомон поялари ёқилиши натижасида жами 40та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, айрим тадбиркорлар ҳамда фуқароларнинг табиатга нисбатан нооқилона муносабати натижасида 129 гектар ер майдони ёниб кетган. Натижада, 113 млн 178 минг 492 сўм миқдорида атроф-муҳитга етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинди. 

Барча қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарима ҳамда атроф-муҳитга етказилган зарарни ундириш бўйича тайёрланган материаллар суд органларига қонуний қарор чиқариш учун йўналтирилди.  

Top