Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган корхонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 29 июнь куни соат 21:58 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ўрта Чирчиқ тумани “Тинчлик” МФЙ, Мунаввар кўчасида жойлашган "BARAKA DEKOR" МЧЖ да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, бошқарма ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:07 да воқеа жойига етиб бориб, соат 23:01да ўраб олиниб, 23:14 да ёнғин батамом ўчирилган.
«Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда», дейилади хабарда.
















