Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда Cobalt светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб болаларни уриб юборди
Оқибатда 12 ёшли бола оғир тан жароҳати олиб шифохонада вафот этди.
Сурхондарё вилояти Музработ туманида Cobalt ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб йўлни кесиб ўтаётган болаларни уриб юборди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 17 май куни содир бўлган.
Ҳайдовчи Cobalt билан Музработ тумани "Дарбанд" МФЙ ҳудудида тезликни ошириб, светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган ва йўлнинг ўнг томонидан чап томонига ўтмоқчи бўлган уч нафар болани уриб юборган.
Оқибатда 2012 йилда туғилган Р.М. оғир тан жароҳати олиб шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этади. Қолган икки нафар вояга етмаган болаларнинг саломатлиги яхши, ҳозирда яшаш хонадонида.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан Музработ тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Cobalt жуда катта тезликда ҳаракатлангани ва ҳайдовчи жароҳатланган болаларга ёрдам бериш ўрнига воқеа жойидан кетиб қолганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
09:00
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
11:10 / 01.07.2026