Жамият | 19:20 / 02.07.2021
2761
2 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда «Ласетти» дарахтга урилди. Бир киши вафот этди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида «Ласетти» машинаси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган. Оқибатда бир киши вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 28 июнь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р-12 Тошкент — Чирчиқ — Ғазалкент — Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг 47-километрида ҳаракатланиб кетаётган «Ласетти» машинаси ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга бориб урилган.

Оқибатда, «Ласетти» йўловчиси 1991 йилда туғилган Ж.М. туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган. «Ласетти»нинг яна икки нафар йўловчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид