Даврон Ҳидоятов янги лавозимга тайинланди
Муқаддам қўмита раиси, вилоят ҳокими лавозимларида ишлаган Ҳидоятов ўтган ҳафтада Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимини тарк этганди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрининг собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланган. Бу маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.
У бу лавозимда 2020 йил январидан буён ишлаб келган ва шу кунларда бошқарув раисининг сотувни ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилган Сардор Тажиевнинг ўрнини эгаллаган бўлиши мумкин.
Даврон Ҳидоятов (1976 йилда туғилган) — Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1998 йил) ва Ўзбекистон банк-молия академияси (2001) битирувчиси. 1996–2004 йилларда Ўзбекистон Марказий банки тизимида, 2004–2005 йилларда «Осиё-Инвест Банк» (Москва) бошқаруви раиси лавозимида, 2005–2009 йилларда Ўзбекистон Марказий банки тизимида ишлаган.
2009 йилдан 2012 йилгача GM Uzbekistan компаниясининг молия бўйича ижрочи директори, 2012 йилдан 2014 йилгача MAN Auto-Uzbekistan ҚК бош директори лавозимларида хизмат қилган.
2014–2017 йилларда Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни кучайтириш давлат қўмитаси раиси, 2017–2018 йилларда Чилонзор тумани ҳокими, 2018–2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Даврон Ҳидоятов 2021 йил январ ойидан Тошкент вилояти ҳокими бўлган, ўша йил ноябрида ишдан олиниб, Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимига туширилган эди. 2024 йил март ойида эса бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан шаҳар ҳокимлигини тарк этгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Uzbekistan Airways айрим йўналишларда парвозлар жадвалига ўзгартиришлар киритади
Ўзбекистон | 07:51
-
Ғазодаги ҳукумат: Исроил фаластинликлар изоляцияси учун лагерлар яратишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 07:41
-
Ҳиндистоннинг Жамму аэропортида портлашлар юз берди — AFP
Жаҳон | 00:23
-
Тошкентдан Лоҳурга учадиган рейслар бекор қилинади
Ўзбекистон | 23:40 / 08.05.2025
Мавзуга оид

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025
ИИВда ахборот технологиялари бўйича ўринбосар лавозими тугатилди, янги департамент тузилди

11:24 / 06.05.2025