Ўзбекистон | 09:18 / 28.06.2021
61442
1 дақиқада ўқилади

Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармаси биносида пост-патруль хизмати ходими ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими ИИБ биносида ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 27 июнь соат тахминан 13.00ларда Ангрен шаҳар ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими, сафдор, 1987 йилда туғилган Бекзод Бобомирзаев ўз жонига қасд қилган.

Қайд этилишича, у Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармаси биносининг 4-қаватида ўзига бириктирилган «ПМ» табель қуролидан жағ қисмига қарата бир маротаба ўқ узган. Оқибатда, сафдор Б.Бобомирзаев оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Таъкидланишича, сафдор Б.Бобомирзаевнинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура органларининг махсус ташкил этилган гуруҳи томонидан ўрганилмоқда. Ҳолат ички ишлар вазирининг шахсан назоратига олинган.

Мавзуга оид