22 Декабрь

Олмалиқ конларида 5 минг тонна олтин ҳамда миснинг катта захираси борлиги маълум қилинди.

Олмалиқ шаҳрида ҳудуд фаоллари билан учрашган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳоким ёрдамчилари аҳоли ўртасида ишончни ошириши зарурлиги ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида бўлиб турибди. “Ёшлик I” кони ва мисни бойитиш фабрикасини кўздан кечирган президент ҳудуд фаоллари билан учрашди ва Олмалиқдаги конлар истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

Бугун, 22 декабр куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди. 

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ЙПХ масканида ўтказилган текширувлар давомида вилоятга олиб кирилаётган ноқонуний товарлар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати томонидан Kun.uz’га маълум қилинди.

21 Декабрь

Фуқаро Э.С. қоидабузарлик бўйича унга ёзилган жаримадан норозилиги сабабли ЙҲХБга бориб эътироз билдирган. Унинг ҳужжатлари текширилганда, Жиноят кодексининг учта моддаси билан айбланиб, қидирувга берилгани маълум бўлган. Буни билган ходимлар уни қўлга олишган.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент, Сирдарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида вагон устига чиққан лицей талабаси ток уришидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

20 Декабрь

Тошкент вилояти прокуратурасининг Kun.uz’га маълум қилишича, Зангиота ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ерни аукционсиз тадбиркорга ажратиш тўғрисидаги ҳоким қарори судда бекор қилинган.

19 Декабрь

Зангиота туманидаги Форобий маҳалласи ташкил этилаётганда маҳалла марказида мактаб ва боғча учун деб мўлжаллаб ер майдони қолдириб кетилган. Бироқ бу ер нол қийматда, аукционсиз тадбиркорга бериб юборилди. Тадбиркорнинг акаси – коммунал хизматлар вазирининг биринчи ўринбосари.

17 Декабрь

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 16 декабрь куни видеоселектор тарзидаги йиғилишида қўмита тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати танқидий таҳлил қилинди.

Кўпроқ янгилик
Top