1 Сентябрь

Президентнинг “Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига ўзгартиришлар киритилади.

26 Август

Шу пайтгача амалдорларнинг йиғилишларда бошқаларни ҳақорат қилгани, сўкингани акс этган аудио ва видеолар интернетда кўп марта тарқалган.

24 Август

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг навбатдаги аудиоси тарқалди. Аудиода Боболов “Сурхон тонги” газетасини керакли миқдорда обуна қила олмаётган мутасаддиларга қаттиқ танбеҳ бергани эшитилади.

23 Август

Ҳодисада 2 киши ҳалок бўлган, 6 киши яраланган. Воқеа юзасидан Ўзбекистон ва Афғонистоннинг ваколатли вакиллари ўртасида ўтказилган музокарада, Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, “ҳар икки томондан ҳам мазкур ҳудудда тарангликни юзага келтирган айрим қоидабузарликларга йўл қўйилгани” таъкидланган.

21 Август

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак қишлоғи туризм қишлоғи сифатида тобора танилмоқда. Бу манзил ўзининг машҳур шаршараси билан азалдан одамлар эътиборини тортиб келган.

19 Август

Ангор тумани Бандлик марказининг собиқ директори 30 дан ортиқ камбағалнинг номига сохта ҳужжатлар билан субсидия ажратиб, жиноий шериклари билан пулларни “еб юборган”. Шунга қарамай, у тез орада янги лавозимга тайинланган: ҳозир туман ҳокимлигининг Маҳаллабай ишлаш маркази директори бўлиб ишлаяпти – бу эса суд ҳукмига зид.

18 Август

Банк ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz манбасининг маълум қилишича, вилоят ҳокими Тўра Боболов ўзига яқин таниш бўлган шахсни жиноий жавобгарликка тортгани учун Ангор туман прокурорини ҳақорат қилиб, терговга тўғридан тўғри аралашган.

16 Август

"Ташаббусли бюджет"нинг 2-мавсуми учун фуқаролардан келиб тушган 61 566 та таклифдан 22 фоизи Сурхондарё вилоятига тўғри келди. Лойиҳада республикадаги барча маҳаллаларнинг 98 фоизи иштирок этяпти. Молия вазирлиги энг фаол 30 та маҳалла номини эълон қилди.

Ҳолат бўйича Қизириқ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

10 Август

Бугун, 10 август куни Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлари - генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳамда генерал-полковник Шерали Мирзо Сурхондарё вилоятида «Ҳамдўстлик—2022» ўзбек-тожик ҳамкорликдаги ўқув машқлари асосий босқичини кузатди.

7 Август

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида тадбиркордан 1500 доллар талаб қилган электр таъминоти корхонаси раҳбари ушланди.

Кўпроқ янгилик
Top