10:31 / 07.08.2022
16279

Сурхондарёда электр таъминоти корхонаси раҳбари 1500 доллар пора билан қўлга тушди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида тадбиркордан 1500 доллар талаб қилган электр таъминоти корхонаси раҳбари ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Қумқўрғон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи Ю.Х. «М.М.» МЧЖнинг қурилиш цехини электр тармоғига қайта улаб бериш эвазига МЧЖ раҳбари У.Р.дан пора талаб қилиб, ўз хизмат хонасида 1500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top