«Шимолий Корея ядровий синовларни тўхтатиш ва энг йирик ядро полигонини ёпишга рози бўлди. Бу КХДР ва бутун дунё учун жуда яхши янгилик – катта ўзгариш!» - дея ёзди Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, энди Ким Чен Ин билан учрашувни кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пхеньян ядро ва ракета синовларини тўхтатаётгани, шунингдек ядровий синов майдончасини ёпаётгани ҳақида маълум қилганди.
Шунингдек, Трамп ва Ким Чен Ин қаерда учрашиши мумкинлиги маълум қилинганди.

