У меморандумни россияликлар учун «совға» деб атаб, унда «Украинага қарши катта сиёсатни йўққа чиқариш имконини берувчи» жиҳатлар борлигини билдирди.

Шунингдек, Романенконинг маълум қилишича, «Газпром» Киевга 2 млрд долларни «эртами ёки кеч» беради. Унинг сўзларига кўра, «бу ердаги манфаат аниқдир».

«Улар бизга барчасини эртами ёки кеч қайтаради», - дея айтиб ўтди Романенко.

Украиналик генералнинг таъкидлашича, Украина бу вазиятда барча йўналишлар бўйича ҳаракат қилиши лозим.

Аввалроқ, Украина президенти Пётр Порошенко Ҳаагадаги Халқаро судга меморандум топширилгани, унда Россия томони Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги конвенция ва Ирқий камситишни тугатиш тўғрисидаги конвенцияни бузаётгани айтилгани ҳақида хабар берганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал украиналик депутат Россияни қандай қилиб мағлуб этиш мумкинлигини айтганди