Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб Мудофаа вазирлиги офицерларига кўп йиллик хизмати учун устама миқдори 2 карра оширилади.
Контракт асосида хизмат қилаётган оддий аскар ва сержантларнинг ойлик маоши эса 10 фоизга кўпайтирилади.
Бу ҳақда Хавфсизлик кенгашининг 13 январ кунги йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Президентга кўра, ҳудудий мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимларининг ҳарбий бўлмаган хизматчиларининг ойлиги бу йил 20 фоизга, келаси йили яна 50 фоизга оширилади.
Қуролли Кучлар сафида 30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар учун пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ойлик миқдори 75 фоиздан 100 фоизга етказилади.
Ҳарбий хизматчилар учун уй-жой қурилиши ҳам кенгайтирилади.
Масъулларга ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминотини белгилайдиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, парламентга киритиш топширилди.

