Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маскнинг бойлиги бир кунда 25 миллиард долларга кўпайди
Маск дунёнинг энг бой одами – бойлиги 180 миллиард доллар бўлган Amazon асосчиси Жефф Безосга деярли етиб олди.
Фото: Joe Skipper / Reuters
Tesla асосчиси Илон Маскнинг бойлиги миқдори 9 март куни 25 миллиард долларга кўпайди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Маск дунёнинг энг бой одами – бойлиги 180 миллиард доллар бўлган Amazon асосчиси Жефф Безосга деярли етиб олди. Маск Безосдан олти миллиард долларга ортда қолмоқда.
Маскнинг бойлиги Tesla акциялари нархи ошиши ҳисобига кўпайди.
9 март кунги савдоларда компания акциялари нархи 19,64 фоизга қимматлади. Компания капитализацияси 106,2 миллиард долларга ўсиб, 646,6 миллиард долларга етди.
Мавзуга оид
22:36 / 10.03.2026
Forbes миллиардерларнинг 2026 йилги янги рейтингини эълон қилди
07:33 / 23.02.2026
Маск Ойда электромагнит катапулта қурмоқчи
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
18:16 / 05.02.2026