Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон аҳолиси учун Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
Тожикистон Марказий Осиёда бундай имкониятга эга иккинчи давлат бўлди. Аввалроқ, Қозоғистон аҳолиси минтақада биринчи бўлиб Starlink сунъий йўлдош интернетидан фойдаланишни бошлаган эди.
Фото: Starlink
Starlink сунъий йўлдош интернети энди Тожикистон аҳолиси учун ҳам мавжуд. Бу ҳақда Илон Маскнинг SpaceX корпорациясига тегишли компания ижтимоий тармоқда эълон қилди.
«Тожикистонда Starlink юқори тезликдаги, паст кечикишли интернетдан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди!», дейилади хабарда.
Стандарт тарифда Starlink интернет нархи ойига 1100 сомонийни (117,6 доллар) ташкил қилади. Ўрнатиш ускуналари 2700 сомонийга (288,6 доллар) тушади.

Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги алоқа хизмати Starlink Tajikistan компанияси билан лицензия шартномасини 2025 йил октябрь ойида имзолаган эди.
Starlink - дунёнинг исталган нуқтасидан юқори тезликдаги кенг полосали интернетга уланишни таъминлаш учун мўлжалланган глобал сунъий йўлдош алоқа тизими. Тармоқ дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида, жумладан, Шимолий ва Жанубий Америка, Европанинг аксарият мамлакатлари, Австралия, Янги Зеландия, Африканинг бир қисми ва Осиёда фаолият юритади. Марказий Осиёда Starlink интернети ишлатилган биринчи давлат Қозоғистон бўлди.
Мавзуга оид
08:24 / 14.03.2026
Тожикистондан сузиб ўтган шахс 5 килодан ортиқ “гашиш” билан қўлга олинди
14:21 / 12.03.2026
«Крокус» теракти ижрочилари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:36 / 10.03.2026
Forbes миллиардерларнинг 2026 йилги янги рейтингини эълон қилди
09:10 / 27.02.2026