Ўзбекистон | 12:00 / 24.07.2019
161330
1 дақиқада ўқилади

Президент видеоселектор вақтида Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берди

Президент Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор давомида Қашқадарё вилояти ҳокими биринчи ўринбосари ва вилоятнинг бош солиқчисини ишдан олиш бўйича кўрсатма берди.

«Булар қанча гапиришимизга қарамасдан олиб борилаётган ишларни тушуна олмаяпти ва тушунишни хоҳламаяпти.

Рўзиев (Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев - таҳр), солиқчингниям, биринчи муовинингниям бугуннинг ўзида ишдан олиб ташла», деган президент.

Маълумот учун, 2016 йилдан буён Хуррам Абдуразақович Жўраев Қашқадарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳисобланади.

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасига эса 2019 йил мартидан буён Равшанжон Азимович Насимов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Равшанжон Насимов

Мавзуга оид