Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Ўзбекистонда ҳаво илиқ бўлади
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво илиқ бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ва Навоий вилоятининг айрим туманларида шамолнинг кучайиши 23-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиққача кўтарилади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 17-19 даража илиққача кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6-11 даража илиқ бўлади.