Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар ишлари агентлиги: пойтахтда ўтказилаётган “Тошкент ёшларни севади” шиори остидаги тадбирлар энди маҳаллаларда!
Фото: Ёшлар ишлари агентлиги
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назиров 10 декабр куни Шайхонтоҳур туманидаги Сархумдон маҳалласида ёшлар сайли ташкил этилгани, ушбу тадбирларга қўшни Гулобод, Сузук ота, Чорсу маҳаллаларидан ҳам ёшлар келиб, иштирок этишгани ҳақида маълумот берди.
Абдулазиз Назировнинг маълум қилишича, ёшлар учун маҳалла даражасида 10 дан зиёд спорт тадбирлари, нуронийлар билан «Уч авлод учрашуви», Беш муҳим ташаббусга қаратилган турли кўргазмалар ва акциялар ташкил этилган.
Шунингдек, маҳалла аҳолиси ва ёшлар учун «Ёшлар байрами» ташкил этилиб, иштирокчиларга унутилмас ва такрорланмас қайноқ кайфиятни улашган.
Ёшлар ишлари агентлиги Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
10:45 / 15.10.2025
Ўзбекистон яшил ташаббусларга йилига 10 млрд сўмгача маблағ сарфлайди
19:37 / 09.10.2025
Ёшларнинг «Яшил ташаббуслар»и қўллаб-қувватланади
18:10 / 29.08.2025
Давлат томонидан ўқув марказида ўқиётган ёшларнинг халқаро мусобақа харажатлари қоплаб берилиши мумкин
21:02 / 17.05.2025