Тошкент шаҳри мактабларида ҳам дарслар 18 январдан бошланадиган бўлди
Пойтахтдаги мактабларда қишки таътил 18 январгача узайтирилиши ҳақида Тошкент шаҳар мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди. Бу қарорни ким қабул қилгани маълум қилинмади.
Совуқ об-ҳаво сабабли Тошкент шаҳри мактабларида 12 январдан дарслар бекор қилинган. Бу ҳақда Kun.uz'га Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумот учун, мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг буйруғи билан республика мактабларида совуқ об-ҳаво туфайли дарслар 11 январдан 18 январгача узайтирилган эди. Лекин тасодифан бу қарор бекор бўлгани ва дарслар 11 январдан бошланиши ҳақида вилоят ҳокимларининг қарори эълон қилина бошланди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳам 11 январдан дарслар бошланишини эълон қилганди.
Бироқ Тошкент шаҳар мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси Kun.uz'га маълум қилишича, пойтахтдаги барча мактабларда дарслар 18 январдан бошланади. Бу қарорни ким қабул қилгани масаласи эса очиқ қолди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу вазифа Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига юклатилганини маълум қилди. Лекин таътил бекор бўлиши ҳақидаги қарор ким томонидан чиқарилгани номаълум.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон мактабларида ҳам дарслар бир-икки кун давом этгач, таътил яна узайтирилди.
Мавзуга оид
21:58 / 04.11.2024
Сариқ ва қизил рангларда товланаётган Тошкент — фотожамланма
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
08:10 / 04.11.2024
Тошкентда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади
19:25 / 31.10.2024