Тошкент вилоятида чиқинди полигонлари хизмат нархи оширилади
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг қарори билан вилоятда чиқинди полигонлари хизмат нархи 2025 йил 1 январдан оширилади.
Тошкент вилояти ҳудудларида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни чиқинди полигонларига қабул қилиш ва сақлаш хизматлари учун ягона тарифларни белгилаш тўғрисида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» вилоят ҳудудий бошқармаси давлат муассасаси томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни ҳудудий полигонларга қабул қилиш ҳамда сақлаш бўйича янги нархлар белгиланган. Хусусан, 2025 йил 1 январдан бошлаб 1 куб метр чиқинди учун ҚҚС билан 20 минг 37 сўм (ҚҚСсиз 17 890 сўм), 1 тонна учун ҚҚС билан 48 минг 633 сўм (ҚҚСсиз 43 423 сўм) тўлашга тўғри келади.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятида 18 та чиқинди полигони мавжуд бўлиб, улар 246 гектар майдонни эгаллаган.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизоми мустаҳкамланишига қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган ва қабул қилинган эди. Унга кўра, чиқиндидан қарзи борларга электр учун тўлов қилиш чеклаб қўйилиши бўйича тизим жорий этилади.
«Ўзбеккосмос» агентлигининг экология йўналишидаги космик мониторинг натижаларига кўра, 2024 йилнинг бугунги кунига қадар Ўзбекистоннинг қарийб 721 гектар майдонида 1 минг 928 та ноқонуний чиқиндихоналар аниқланган.
Мавзуга оид
21:41 / 31.12.2024
Бўстонлиқда 12 январгача ҳаракат бир томонлама бўлади
12:02 / 30.12.2024
Тошкент вилоятида 60 мингдан ортиқ пиротехника воситалари ушлаб қолинди
18:48 / 27.12.2024
Тошкент вилоятида қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилди
13:50 / 27.12.2024