Ўзбекистон | 07:41 / 03.07.2024
4568
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон фуқаролари Швецияга ишга жалб этилади 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Швеция Қироллигининг йирик иш берувчи компанияси раҳбарияти ўртасида икки томонлама режаларни ифодаловчи ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ўзбекистон фуқаролари Швецияга ишга жалб этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди

Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Швеция Қироллигининг йирик иш берувчи компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилган.

Учрашувда дастлаб иш берувчи компания фаолияти, мазкур давлатда ишлаб чиқариш, энергетика ва сервис соҳаларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда Ўзбекистонда меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича мавжуд тизим, агентлик фаолияти, миграция географиясини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот алмашилган. 

Тадбир якунида келгусидаги икки томонлама режаларни ифодаловчи ҳамкорлик келишуви имзоланган.

Олдинроқ ўзбекистонлик муҳандислар Японияда ишга жойлаштирилиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид