Жаҳон | 01:06 / 21.08.2025
12183
1 дақиқада ўқилади

Исроил армияси Ғазони босиб олиш операциясини бошлади

Хабар қилинишича, Исроил қўшинлари шаҳар атрофини эгаллаган.

Фото: Reuters

Исроил мудофаа армияси Ғазо устидан назорат ўрнатиш бўйича қуруқлик операциясини бошлади. Бу ҳақда Jerusalem Post нашри ЦАХАЛ вакили бригада генерали Эффи Дефринга таяниб хабар берди. 

Хабарга кўра, Исроил қўшинлари шаҳар атрофини эгаллаган.

Дефрин Исроил мудофаа вазирлиги 60 мингга яқин заҳирадагилар ҳарбий хизматга чақирилишини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, август охирида яна 20 минг киши ҳарбий хизматга чақирилади.  

Генералнинг қўшимча қилишича, ЦАХАЛ Ғазо аҳолиси хавфсиз жойга чиқиб кетиши устида иш олиб бормоқда.

Август ойида маҳаллий матбуот бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг Ғазони оккупация қилиш ҳақидаги таклифи Исроил ҳарбий-сиёсий кабинети томонидан маъқуллангани ҳақида хабар берган эди.

Мавзуга оид