Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эйфель минораси Трамп туфайли ёпилади
Фото: РИА "Новости"
Париж шаҳрининг энг диққатга сазовор жойи – Эйфель минораси – бир ярим кун ташриф буюрувчилар учун ёпиқ бўлади. Бу АҚШ президенти Дональд Трампнинг Францияга амалий ташрифи туфайли юз беради.
"Мен 13 июль куни соат 14:30 да ёпиламан. 15 июль куни соат 9:00 да эса ўз эшикларимни қайта очаман", - дейилади Эйфель минорасининг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинган хабарда.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва унинг рафиқаси бугун кечқурун Трамплар оиласи билан Эйфель минорасининг иккинчи қаватида жойлашган Jules Verne ресторанида учрашади.
Аввалроқ Трамп рафиқаси Мелания билан Францияга учиб келгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
14:52 / 19.02.2026
Париждаги сўл партия офиси портлаш таҳдидидан сўнг эвакуация қилинди
10:57 / 08.01.2026