“Эзгулик” раиси расмийларни нашида сабаб қамалаётганлар масаласига эътибор беришга чақирди
Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Kun.uz'га берган интервюсида телефонидан нашид топилгани ёки уни кимгадир юборгани учун қамалаётганлар сони ошиб бораётгани ҳақида гапириб, ҳукуматни бу жиддий вазият ҳақида ўйлаб кўришга чақирди.
“Биринчи маъмурият даврида ҳукуматнинг маънавий-ҳуқуқий қиёфаси диний экстремизм билан боғлиқ бўлиб қолган эди. Афсуски, ҳозир ҳам мана шу тенденциянинг хавфли босқичида турибмиз.
Ўтган йили Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Тошкент шаҳар Учтепа туманида мактаб ўқувчилари экстремизмда айбланиб қамалгани ҳақида хабар келганди. Ҳа, уларнинг жазоси кейинроқ енгилига алмаштирилди, лекин бу тенденция ривожланиб бориб, 19-20 ёшдаги ёшларни узоқ муддатга қамаш бошланди. Ўтган йили 19 ёшли йигит 12 йил-у 3 ойга қамалди. Бу ҳолат тинимсиз ўсиб боряпти. Бизга етиб келмаётган маълумотлар қанча ҳали.
Ҳукуматдагилар буни ўйлаб кўриши керак. Бу – масаланинг бир томони. Ҳали қонунчиликни таҳлил қилиш ва ўзгартириш киритиш масалаларини ҳам кўриш керак. Уч-тўртта фаол эмас, катта-катта сиёсий институтлар ишлаши керак бу билан”, – дейди инсон ҳуқуқлари фаоли.
Интервюни тўлиқ ҳолда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
11:33 / 15.11.2024
“Пора катталашган сари суверенитет билан савдолашиш бошланади” – фаоллар билан суҳбат
22:26 / 24.08.2024
Республика комиссияси тақиқланган ташкилотларга адашиб кириб қолган 10 фуқаронинг мурожаатини кўриб чиқди
09:06 / 27.07.2024
Россия Адлия вазирлиги 55 ташкилотни «экстремистик» деб тан олди
12:00 / 05.06.2024