Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФҲДЁ органлари гербли гувоҳномаларни қандай тўлдиради?
Адлия вазирининг буйруғи билан 2019 йил 1 январдан эътиборан тўлдиришнинг янги қоидалари кучга киради, деб ёзмоқда Norma.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2018 йилдаги 768-сон қарорига мувофиқ, 1.01.2019 йилдан бошлаб туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бланкаларини қўлда тўлдириш бўйича талаблар бекор қилинади ва уларни АКТдан фойдаланган ҳолда фақат босма ҳарфлар билан тўлдириш тартиби жорий этилади.
Бунда гербли гувоҳномаларни улар тўлиқ ишлатиб бўлингунгача амалдаги бланкларда расмийлаштириш ва беришга рухсат этилган.
Ҳужжат билан туғилганлик, ўлим (шу жумладан ўлим содир бўлган кун ҳақида аниқ маълумот бўлмаганда), никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаларни тўлдириш, шунингдек такрорий гувоҳнома (дубликат) бериш тартиби белгиланган.
Гувоҳномалар техник воситалар (компьютер) ёрдамида тўлдирилганда 14 ўлчамли «Times New Roman» шрифтидан фойдаланилиши кераклиги ҳам белгиланган.
Гувоҳлик берилаётган ҳодисаларнинг саналари рақамлар билан ёзилади.
Ҳужжат 1.01.2019 йилдан кучга киради.
Мавзуга оид
13:40 / 13.10.2025
Кореядаги элчихона ФҲДЁни қайд этиш бўйича хориждаги элчихоналар орасида 1-ўринда турибди
19:06 / 05.03.2025
Ўзбекистон МДҲ давлатлари учун ФҲДЁ ягона тизимини ишлаб чиқади
07:30 / 15.03.2024
Ўзбекистонда икки ойда қанча никоҳ қайд этилгани айтилди
18:21 / 05.01.2024