Ўзбекистон | 17:13 / 19.11.2021
9125
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 4 ёшгача бўлган болалар аҳолининг энг кўп сонли гуруҳи экани маълум бўлди

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 4 ёшгача бўлганлар 3,7 млн нафарни ташкил этган. Бундан ташқари, 5–9, 10–14 ёшлилар ҳам 3 млндан ошади. 85 ёш ва ундан кексалар аҳолининг энг кам қатлами ҳисобланади.

Фото: ЎзА

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳолининг ёш таркиби бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • 0-4 ёшлилар — 3 756 106 нафар;
  • 5-9 ёшлилар — 3 341 346 нафар;
  • 10-14 ёшлилар — 3 078 367 нафар;
  • 15-19 ёшлилар — 2 569 705 нафар;
  • 20-24 ёшлилар — 2 758 841 нафар;
  • 25-29 ёшлилар — 3 218 218 нафар;
  • 30-34 ёшлилар — 3 081 371 нафар;
  • 35-39 ёшлилар — 2 617 689 нафар;
  • 40-44 ёшлилар — 2 151 240 нафар;
  • 45-49 ёшлилар — 1 910 995 нафар;
  • 50-54 ёшлилар — 1 622 297 нафар;
  • 55-59 ёшлилар — 1 528 091 нафар;
  • 60-64 ёшлилар — 1 226 095 нафар;
  • 65-69 ёшлилар — 762 473 нафар;
  • 70-74 ёшлилар — 468 735 нафар;
  • 75-79 ёшлилар — 246 064 нафар;
  • 80-84 ёшлилар — 148 712 нафар;
  • 85 ва ундан катталар — 72 546 нафар.

Маълумот учун, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35 миллион 79,2 минг кишини ташкил этган. Аҳолининг ёш гуруҳлари бўйича таркибида меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 57,8 фоиз, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 31,1 фоиз, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар эса 11,1 фоизни ташкил этган.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид