Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТДТга аъзо давлатлар билан бирга қўшма илмий сунъий йўлдош яратади
Қозоғистоннинг "Казахстанская правда" газетаси Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар билан биргаликда 2026 йилда сунъий йўлдошни учиришни режалаштираётгани ҳақида маълум қилди.
Фото: Ўзбеккосмос
Бу ҳақда "Ўзбеккосмос" агентлигининг аэрокосмик фаолиятни ривожлантириш бўлими бошлиғи Муҳиддин Иброҳимов Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб таъкидланган нашрда.
Анжуманда Ўзбекистон космик мониторинг маълумотлари билан ишлаш инфратузилмасини яратишда сезиларли ютуқларга эришилгани қайд этилди. Агар 2022 йилда зарур кўникмалар ва бозор йўқлиги сабабли маҳаллий сунъий йўлдошни учириш ғояси эрта бўлиб туюлган бўлса, энди вазият ўзгарди. Ўзбекистонда давлат ва хусусий секторни қамраб олувчи 600 минг квадрат километрдан 1 миллион квадрат километргача бўлган сунъий йўлдош маълумотларини қайта ишлаш бозори шаклланди.
Айни вақтда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан ҳамкорликда илмий сунъий йўлдош ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистон сунъий йўлдошнинг умумий лойиҳага бирлаштириладиган технологик қисмини яратишда иштирок этмоқда. Ишга тушириш 2026 йилнинг ўрталарига мўлжалланган.
"Бундан ташқари, "Ўзбеккосмос" бўлим раҳбари Исмоил Расулов Япониянинг Кюсю технология институти билан шартнома тузилганини маълум қилди. Ҳамкорлик доирасида 2025 йилда Ўзбекистоннинг етти жамоаси ўз сунъий йўлдошларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаш ва йиғишни бошлайди", – дейилган хабарда.
Мавзуга оид
21:13 / 01.12.2025
“Самарқанд-2028” сунъий йўлдоши орқали олинган суратлар билан ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш мумкин бўлади
21:21 / 25.11.2025
Amazon ўзининг сунъий йўлдош интернети қандай бўлишини кўрсатди
13:08 / 19.11.2025
ОАВ: Россия космосда немис сунъий йўлдошларига таҳдид қилган
20:22 / 23.10.2025