Ўзбекистон | 10:06 / 13.12.2018
5238
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда парашют спорти бўйича спорт секциялари ташкил этилади

Фото: Depositphotos

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, “Ватанпарвар” МКТ ва Ўзбекистон Парашют спорти федерациясининг парашют спорти бўйича спорт секцияларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Парашют спорти федерацияси ва “Ватанпарвар” МКТ билан биргаликда:

мамлакатда парашют спортини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш, фуқароларнинг мазкур спорт турига қизиқишини шакллантириш чораларини кўради;

парашют спорти бўйича спорт секцияларининг авиация ва ҳаво-десант комплекслари, парашют тизимлари, анжомлар ва тренажерлар билан, шунингдек, ўқув-методик ва кўргазмали қуроллар билан жиҳозланишини таъминлайди;

“Ватанпарвар” МКТ марказлари ва таълим муассасалари негизида фуқаро ёшларни “парашютчи” мутахассислиги бўйича тайёрлашни ташкил этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид