Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Uzbekistan янги авлод Chevrolet Malibu автомобилларини ишлаб чиқаради
GM Uzbekistan акционерлик жамияти бутунлай янгиланган Chevrolet Malibu бизнесс-тоифа седанини ишлаб чиқаришга киришди. Бу ҳақда компаниянинг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинди.
Янги авлод седани янада тежамкор ва технологик жиҳатларга бойитилди. Бундан ташқари ундаги хавфсизлик ва қулайлик кўрсаткичлари оширилди. Автомобилларни SKD технологияси бўйича йиғиш GM Uzbekistan’нинг Тошкентдаги филиалида амалга оширилади.
Янги модель аввалгисидан экстерьер ва интерьер жиҳозлари билан тубдан фарқ қилади. Шунингдек ундаги электрон тизимлар эргономика ва функционаллиги яхшиланган.

Chevrolet Malibu янги авлоди Ўзбекистон бозорида тўрт хил рангда ишлаб чиқарилади (оқ марварид, оқ тутун, тўқ кулранг ва қора).
Манбага кўра, янги автомобилни етказиш муддати уч ойдан ошмайди.
Мавзуга оид
16:30 / 08.11.2019
«Ҳар қандай имтиёз муддатли бўлиши керак» — Қўмита мутасаддиси GM’га берилган имтиёзлар ҳақида
19:00 / 24.09.2019
«Ўзавтосаноат» мақсади 100 минг автомобиль экспорт қилиш – Шавкат Умурзоқов
17:36 / 24.09.2019
UzAuto янги моделлари GM билан бир хил вақтда ишлаб чиқилади – Шавкат Умурзоқов
09:20 / 03.07.2019