Ўзбекистон | 07:42 / 25.10.2023
7051
2 дақиқада ўқилади

Cолиқ органлари тадбиркорлар ҳисоботларининг бир қисмини шакллантириб беради

2024 йил 1 январдан солиқ органлари тадбиркорларнинг танловига кўра, айрим солиқлар, жумладан, ҚҚС бўйича ҳисоботларни автоматик тарзда шакллантиради. 

Фото: 123RF

Вазирлар Маҳкамаси солиқ органларининг айрим солиқ ҳисоботларини шакллантириши тўғрисидаги қарорни тасдиқлади

2024 йил 1 январдан солиқ органлари тадбиркорларнинг истагига кўра, юридик шахсларнинг қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС), айланма солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисоботларни шакллантириши мумкин бўлади.

Ҳужжатлар автоматик тарзда тайёрланади. Ҳисоботларни тайёрлаш учун ички манбалар (солиқ тўловчининг солиқ ва молиявий ҳисоботлари, электрон ҳисоб-фактуралар, онлайн назорат-касса машиналари, онлайн чеклар ва бошқалар) маълумотлари билан бир қаторда ташқи манбалардан (бошқа давлат органлари тизимлари) ҳам фойдаланилади.

Ҳисобот солиқ тўловчининг шахсий кабинетида акс этади. У ёки унинг ваколатли вакили тузилган ҳисоботнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаши ёки ҳужжатни қайта расмийлаштириб, солиқ органларига тақдим этиши керак бўлади.

Савдо квитанцияларини беришда техник хатоларни тузатиш муддати белгиланган. Агар бунга қадар тузатишни кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан киритиш мумкин бўлса, 20 октябрдан бошлаб ҳисобот даврининг охиригача вақт ажратилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид