Газ сотиш 24 баробарга ошди, олтин экспорти тўхтади, Россия ва Хитойга боғлиқлик ортиб боряпти – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 32 млрд долларни ташкил қилди. Бунда Хитойнинг улуши 18,5 фоиз, Россиянинг улуши эса 18,1 фоиз. Ҳисобот даврида Марказий Осиё мамлакатларининг барчасига экспорт сезиларли даражада қисқарган. Июн ойида 181,5 млн долларлик газ сотилган. Бу май ойига нисбатан 24 баробарга кўп.

Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг 2024 йил январ-июн ойларидаги ташқи савдо айланмасига доир маълумотни тақдим этди.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида республика ташқи савдо айланмаси 31,8 млрд долларга етган. Бунда экспорт ҳажми 13 млрд доллар, импорт ҳажми эса 18,8 млрд доллар. Ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда экспорт ҳажми 5,5 фоизга, импорт ҳажми 10,6 фоизга ошган. Ташқи савдо салбий салдоси эса 5,8 млрд долларга етган.
Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шериги сифатидаги ўрнини сақлаб қолган бўлса-да, бу борада Россиянинг улуши ошиб боряпти. Ҳисобот даврида Хитой билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 5,9 млрд долларга, Россия билан 5,7 млрд долларга етган. Бу республика умумий ташқи савдо айланмаси ҳажмининг мос равишда 18,5 ва 18,1 фоизини ташкил қилади. Шунингдек, ташқи савдо айланмасининг салмоқли қисми Қозоғистон (6 фоиз), Туркия (4,5 фоиз) ва Жанубий Корея (3,4 фоиз) билан қайд этилган.
2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг юқори улушга эга бўлган Топ-10 давлат:
- Хитой – 5,89 млрд доллар;
- Россия – 5,75 млрд доллар;
- Қозоғистон – 1,91 млрд доллар;
- Туркия – 1,43 млрд доллар;
- Корея – 1,06 млрд доллар;
- Туркманистон – 614 млн доллар;
- Франция – 563 млн доллар;
- Германия – 506 млн доллар;
- АҚШ – 463 млн доллар;
- Афғонистон – 461 млн доллар.
Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор давлатдан тўртта мамлакат – Франция, Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ижобий ташқи савдо баланси кузатилган. Қолган 16 та давлат билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолган.
Эътиборга молик жиҳати январ-июн ойларида ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда, қуйидаги давлатларга экспорт ҳажми сезиларли даражада кўпайган: Россияга (1,3 млрд доллардан 1,73 млрд долларга), Францияга (196 млн доллардан 385 млн долларга), Афғонистонга (368 млн доллардан 448 млн долларга), АҚШга (78 млн доллардан 110 млн долларга). Марказий Осиё мамлакатларининг барчасига маҳсулот етказиб бериш қисқарган:
- Қозоғистонга (701 млн доллардан 620 млн долларга);
- Қирғизистонга (351 млн доллардан 270 млн долларга);
- Тожикистонга (285 млн доллардан 240 млн долларга);
- Туркманистонга (86 млн доллардан 60 млн долларга).
Шунингдек, экспорт ҳажми Хитойга ҳам 1,06 млрд доллардан 994 млн долларгача қисқарган. Таққослаш учун, 2022 йилнинг мос даврида Хитойга 1,25 млрд долларлик махсулотлар экспорт қилинган (жорий йилнинг мос даврида 994 млн доллар) бўлса, 3,28 млрд долларлик товарлар (жорий йилда 4,9 млрд доллар) импорт қилинган. Икки йил ичида экспорт 25,7 фоизга камайган ҳолда, импорт 49,3 фоизга ошган.
Экспорт
6 ой давомида олтинсиз экспорт 10,9 фоизга ўсиб, қарийб 8,8 млрд долларни ташкил этган. Мазкур даврда олтиннинг умумий экспортдаги улуши 32,3 фоиз ёки 4,2 млрд доллар бўлди.
Шунингдек, умумий экспорт таркибида саноат маҳсулотларининг улуши 17,3 фоиздан 15,9 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 7,1 фоиздан 6,6 фоизга, транспорт асбоб-ускуналарининг улуши 4,9 фоиздан 4,6 фоизга камайган.
Ўз навбатида, кимёвий воситаларнинг улуши 4,7 фоиздан 5,9 фоизга, минерал ёқилғиларнинг улуши 3,5 фоиздан 4,6 фоизга ошган.
Импорт
Импорт таркибида энг катта улуш, машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (36,1 фоиз), саноат товарлари (15,1 фоиз) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,2 фоиз) ҳисобига тўғри келган.
Ёқилғи маҳсулотларининг экспорти ва импорти
Ҳисобот даврида Ўзбекистон 809 млн долларлик газ импорт қилди, бу 2023 йилнинг мос даври билан таққослаганда, 5 баробарга кўп. Ўз навбатида умумий давр учун газ экспорти 8,3 фоизга ёки 241 млн долларгача қисқарган. Аммо биргина июн ойида 181,5 млн долларлик газ сотилган. Бу май ойига нисбатан 24 баробарга кўп.
Шунингдек, 6 ой давомида 84,6 млн долларлик кўмир импорт қилинган, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 фоизга кўп.
Январ-июн ойларида 78,8 млн долларлик электр токи сотиб олинган (ўсиш – 8,7 фоиз) ва 66 млн доллар қийматидаги электр энергияси (ўсиш – 43,2 фоиз) экспорт қилинган.
Нефт ва нефт маҳсулотларининг экспорти қарийб 2,5 баробарга ошиб, 285,4 млн долларни, импорти эса 24 фоизга кўпайиб, 1 млрд 148,4 млн долларни ташкил қилган.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди
Иқтисодиёт | 23:21 / 19.04.2025
-
Тошкент ва Москва миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 22:16 / 19.04.2025
-
Тошкентда Gentra ЙПХдан қочиб, 10 дан ортиқ машиналарни уриб кетди
Жамият | 22:10 / 19.04.2025
-
Москвадаги калтаклаш, танқидга учраган сертификация ва Андижондаги “радар овчиси” — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:35 / 19.04.2025
Мавзуга оид

16:07 / 18.04.2025
1 июлдан бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди

14:13 / 17.03.2025
Табиий газдан гўштгача – 86 турдаги товарларга экспорт божи жорий этилди

09:51 / 17.03.2025
Қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш рағбатлантирилади

08:27 / 10.03.2025