Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қандай қилиб йўлкирада пул тежаш мумкин?
Агар куч, вақт ва пулни тежаш муҳим бўлса, жамоат транспорти шаҳар бўйлаб ҳаракатланишнинг энг тежамкор усулидир. Кимдир ундан кам фойдаланади, яна кимдир ҳар куни метро ва автобусда юради. Йўл ҳақини исталган банк картаси, ATTO транспорт картаси ёки тўлов иловаси орқали тўлаш мумкин. Айрим усуллар эса йўлкирани тежаш имконини беради.
Фото: Kun.uz
Банклар ва тўлов сервислари нимани таклиф қилади
Uzum Visa ва Ipak Yuli Visa карталари ҳамда Payme plus орқали йўл ҳақи арзонроқ тушади.
Қуйида — олиш шартлари ва фойда қай шаклда бўлиши айтилган.
Uzum VISA
Uzum Visa бир ойда 40 марта 1050 сўм миқдорида кешбек (62% атрофида) беради. Акцияни фаоллаштириш учун йўл ҳақини тўлаш, бўлиб тўлаш ва микроқарздан ташқари карта орқали 5 марта харидни амалга оширинг. Сўнг банкоматда балансни текширинг.
Ipak Yuli Bank виза карталари
Акция картани олишингиз билан ишга тушади. Йўл ҳақи 990 сўм бўлади. Картани онлайн расмийлаштириш мумкин, етказиб бериш бепул. Картани олиш шартлари қуйидагича:
Payme plus обунаси
Payme Plus 90%дан ортиқ тўловлар учун 1% кешбек беради — бу 3,5 мингга яқин дўкон ва сервислардир. Ўрта ҳисобда обуна бўйича умумий кешбек ойига 70 000 сўмгача тежаш имконини беради.
Акция шартлари ва давомийлигини расмий сайтлар ва қўллаб-қувватлаш хизматлари орқали аниқлаштириб олинг.
ATTO тарифлари
Агар транспортда мунтазам, кунига 3 мартадан ортиқ юрадиган бўлсангиз, сизга ATTO картаси мос келади.
ATTO — транспортда йўл ҳақини тўлаш оператори. Шунингдек, транспорт карталарини муомалага чиқаради.
Тарифлар нархлари шаҳар, карта тури, транспорт тури ва тарифнинг давомийлигига (кун, ой, йил) боғлиқ. 4 турдаги карталар мавжуд:
- Аҳоли учун
- Талабалар учун
- Ўқувчилар учун
- Пенсионерлар учун
Аҳоли учун мўлжалланган карталар ҳаммабоп. Қолганлари эса имтиёзли.
Ўтиш тарифлари
Тариф сотиб олинмаганида ҳам барча карталар ўтиш тарифлари билан ишлайди. Бир соат ичида бир транспортдан бошқа транспортга ўтилганда йўл ҳақи арзонлашади. Метро ва автобусда ўтиш вариантлари:
Кундузги тарифлар
Бу тарифлар транспортда маълум муддат давомида чексиз юриш учун сотиб олинади. Транспортда картани тўлов қурилмасига қўйиш керак, аммо ундан пул ечилмайди.Турли карталар учун тариф вариантлари қуйидагича (пенсионерлар учун метро бепул):
ATTO картасини қандай олиш мумкин
Карталар нархи қуйидагича:
- 16 000 сўм — почта бўлимларида
- 20 000 сўм — метро кассаларида - фақат аҳоли учун мўлжалланган карталар
- телефон орқали тўлаш учун иловада бепул тарзда виртуал карта очиш мумкин
Имтиёзли карта олиш учун ҳужжат – пенсия гувоҳномаси, талабалик гувоҳномаси ёки ўқиш жойидан маълумотнома керак бўлади.
Хулоса
Жамоат транспортида юрганингизда юқоридаги усуллар орқали маблағингизни тежашингиз мумкин. Қайси бирини танлаш эса кундалик ҳаракат жадвалингизга боғлиқ.
Мавзуга оид
09:29 / 03.04.2026
Шота Руставели кўчасида автобус пиёдани уриб юборди
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
11:36 / 25.03.2026
Нурафшон ва Бектемирни боғловчи тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилади
13:55 / 20.03.2026