Жаҳон | 18:31 / 28.08.2025
7614
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Хитойдаги ҳарбий парадда иштирок этади

3 сентябрь куни Пекинда Хитой халқининг япон босқинчиларига қарши уруши ва Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш маросимида Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Фото: Xinhua

Хитой халқининг япон босқинчиларига қарши уруши ва Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш маросимида 26 нафар хорижий етакчи иштирок этади. Иштирокчилар орасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бор. Бу ҳақда Хитойнинг CCTV телеканали хабар берди. 3 сентябрь куни Пекиндаги Тянанмен майдонида юбилейга бағишланган ҳарбий парад ўтказилади.

Телеканалнинг аниқлик киритишича, олий мартабали меҳмонлар қуйидагилар:

- Россия президенти - Владимир Путин

- КХДР етакчиси - Ким Чен Ин

- Камбоджа қироли - Нородом Сиамони

- Виетнам президенти - Лионг Кёнг

- Лаос президенти - Тхонглун Сисулит

- Индонезия президенти - Прабово Субианто

- Малайзия бош вазири - Анвар Иброҳим

- Мўғулистон президенти - Ухнаагийн Хурелсух

- Покистон бош вазири - Шаҳбоз Шариф

- Непал бош вазири - Кҳадга Прасад Шарма Оли

- Малдив ороллари президенти - Муҳаммад Муиззу

- Қозоғистон президенти - Қосим-Жўмарт Тўқаев

- Ўзбекистон президенти - Шавкат Мирзиёев

- Тожикистон президенти - Имомали Раҳмон

- Қирғизистон президенти - Садир Жапаров

- Туркманистон президенти - Сердар Бердимуҳамедов

- Беларус президенти - Александр Лукашенко

- Озарбойжон президенти - Илҳом Алиев

- Арманистон бош вазири - Никол Пашинян

- Эрон президенти - Масъуд Пизишкиён

- Конго президенти - Дени Сассу-Нгессо

- Зимбабве президенти - Эммерсон Мнангагва

- Сербия президенти - Александр Вучич

- Словакия бош вазири - Роберт Фицо

- Куба етакчиси - Мигел Диас-Канел

- Мянма президенти вазифасини бажарувчи - Мин Аунг Ҳлаинг

«Синхуа» агентлигининг хабар беришича, Хитой армияси ҳарбий-ҳаво кучлари парад вақтида қирувчи самолётларнинг бир неча турини, жумладан, уларнинг модернизация қилинган моделларини намойиш этади.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид