Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги барча касб-ҳунар марказлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимига бириктирилади
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш ҳамда давлат раҳбари сифатида бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига келди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Қашқадарёда ишсизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитишнинг мутлақо янги тизими жорий этилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Мен “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев билан батафсил гаплашдим. Қашқадарёда бу жамият иштирокида янгича тизим йўлга қўямиз. Бунда нефт ва газ соҳасининг вилоятда фаолият кўрсатаётган 5 та йирик корхона мутахассислари тажрибасидан фойдаланамиз. Энди, ҳудуддаги барча касб-ҳунар марказлари иккита энг йирик бўлган Шўртан газ кимё мажмуаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводига бириктирилади.
Бу дегани, шу корхона мутахассислари талаб юқори бўлган мутахассисларни вилоят бўйича тайёрлаш режаларини белгилайди, ўқув дастурлар ва методикасини амалиётдан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқади, ҳар бир ёш ўқувчи ўқиш жараёнида ўз мутахассисликлари бўйича амалиёт ўтишини ташкил этади.
Янги очилган мономарказда IT, мураккаб ускуна оператори ва бошқа юқори технологик мутахассисликлар ўргатилади. Шунингдек, ҳар бир туманда камида бештадан, жами вилоятда 90 та касбга ўқитиш масканларида туманнинг ихтисослигидан келиб чиқиб, ёшлар ва ишсизлар касбга бепул ўқитилади.
Шу тизим орқали, келгуси беш йилда 150 мингдан зиёд ишсизлар ва ёшлар тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитилади. Бундан ташқари, Шаҳрисабз, Китоб, Касби ҳамда Қарши шаҳрида ҳунармандчилик марказлари қурилиб, 15 мингдан зиёд ёшлар шогирдликка олинади”, деди президентликка номзод Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026
“Бошим оғриганда чой қилиб ичиб турардим” – Қашқадарёда ИИБ ходими уйидан марихуана топилди
09:48 / 02.05.2026