Жаҳон | 10:21 / 17.05.2018
4444
2 дақиқада ўқилади

Эрон ва ЕОИИ Остонада вақтинчалик битимни имзолади 

Фото: khamenei.ir

Остона иқтисодий форуми вақтида Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) эркин савдо зонаси тўғрисида вақтинчалик битимни имзолади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Вақтинчалик битимда баҳсларни ҳал қилишнинг самарали механизми назарда тутилган, жумладан, арбитраж. Арбитрларни томонлар аниқлайди ва келишиб олади, шу жумладан, арбитраж жойи ҳақида. Шунингдек, томонларнинг юқори мансабдор шахслар даражасида қўшма қўмита ташкил этилмоқда, бизнес-мулоқотни йўлга қўйиш кўзда тутилган», - дея айтиб ўтди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) Коллегияси раҳбари Тигран Саркисян.

Унинг сўзларига кўра, вақтинчалик битим уч йиллик муддатга имзоланади, бу вақтда томонлар эркин савдо зонаси тўғрисида тўла шаклдаги шартнома бўйича келишувга эришиши лозим. Саркисяннинг таъкидлашича, мамлакатлар музокарачиларига аввалдан тўлақонли келишувни ишлаб чиқиш борасида истиқболли вазифа юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Тожикистонга ЕОИИ доирасида кузатувчи мақомига эга бўлиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилганди

 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид