Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nestle ва Coca-Cola ҳамкорлигида Nestea чойи ишлаб чиқарилиши тўхтатилади
Американинг Coca-Cola ва Швейцариянинг Nestle компаниялари ҳамкорлигидаги Beverage Partners Worldwide (BPW) корхонаси фаолияти 2018 йилда тўхтатилади. Бу ҳақда Nestle пресс-релизида келтирилган.
BPW Европа ва Канадада Nestea маркаси остида бутилкаларда совуқ чой тайёрлаб сотишга ихтисослашган.
«Салқин ичимликлар маҳсулотлари бозори ўзгаришларга тайёр. Nestle компанияси Nestea мустақил равишда ривожлана олади деб ҳисоблайди», — дея қайд этилган пресс-релизда.
Аниқлик киритилишича, Nestle Coca-Cola компаниясига Nestea маҳсулотини Канада, Испания, Португалия, Андорра, Руминия, Венгрия ва Болгарияда ишлаб чиқариш ва тарқатиш учун лицензия тақдим этади.

Мавзуга оид
22:01 / 08.01.2026
Nestlé болалар озуқаси қайтарилмоқда. Ота-оналарни хавотирга солган саволлар
07:56 / 08.01.2026
Дунёда энг кўп чой қаерда ишлаб чиқарилади?
23:19 / 06.01.2026
Nestle хавфли токсин туфайли Ўзбекистонда болалар озуқаси баъзи маҳсулотлари қайтариб олинишини эълон қилди
20:57 / 06.01.2026