Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Канада ва Мексикага ўз шартини айтди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Канада бош вазири Жастин Трюдога маълум қилишича, у Шимолий Америка эркин савдо зонаси тўғрисидаги келишувни битим «ҳалол» бўлсагина узайтиради. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида айтилади.
«Ўн йиллаб вақт давомида савдодаги ўйин АҚШ фойдасига қарши олиб борилди. Бу вақт ўтди. Бугун Канада бош вазири Жастин Трюдога маълум қилинди: Қўшма Штатлар НАФТА бўйича ҳалол битимга рози бўлади, ёки ҳеч қандай келишув бўлмайди», - дейилади баёнотда.
1 июнь куни Трамп Европа иттифоқи давлатлари, Канада ва Мексикадан пўлат ҳамда алюминий олиб киришга божлар жорий этиш ҳақида кўрсатма берди. Бу қарор кескин танқидга сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ХВЖ АҚШни савдо урушидан огоҳлантирганди.