Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги мактабда кўмирхона бўлмаган ҳолда эски қозонхона биноси тадбиркорга бепул бериб юборилгани маълум қилинди
Ижтимоий тармоқларда Китоб туманидаги «Боғибаланд» МФЙда жойлашган 54-умумтаълим мактабининг кўмирхонаси масъуллар томонидан сотиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Китоб тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар юзасидан муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, «Боғибаланд» МФЙда жойлашган 54-мактаб 1987 йилда 784 ўринга мўлжаллаб қурилган. Ҳозирги кунда бу ерда 948 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Мактабнинг умумий ер майдони 2,91 гектарни, қурилиш майдони 25 сотихни ташкил этади.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда кўмирхона дейилган жой аслида мактабнинг қарийб 180 метр квадрат ўлчамдаги собиқ қозонхонаси бўлган. Бу бино 2018 йил 25 апрелда туман ҳокимининг тегишли қарори билан 20 сотих ер майдони билан биргаликда нол харид қийматидаги объект сифатида тадбиркорга ажратиб берилган. (!)
«Ҳақиқатда ҳозирги кунда 54-мактабда кўмирхона биноси етишмайди. Шу сабабдан уни қуриш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда», дейилади муносабатда.
Аввалроқ Шаҳрисабз тумани Кўл қишлоғида жойлашган 64-мактабнинг спорт майдончаси ўрнида боғча қурилиши режалаштирилаётгани, педагоглар эса бунга рози эмаслиги ҳақида хабар берилганди. Мазкур таълим муассасасининг ўқитувчилари ер мактабнинг ўзи учун ҳам кераклигини айтган.
Шунингдек, 2020 йилда Яккабоғдаги Қўтонбой қишлоғида жойлашган 51-мактаб олдида, йўл ёқасидаги жой аукционда нотўғри сотиб юборилгани танқид остига олинганди.
Мавзуга оид
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026
“Бошим оғриганда чой қилиб ичиб турардим” – Қашқадарёда ИИБ ходими уйидан марихуана топилди
09:48 / 02.05.2026